Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:39

Москвадаги ётоқхонада марказий осиёлик фаррошлар ўртасида пичоқлашув рўй берди


15 февраль куни Москвадаги ётоқхоналардан бирида Россиянинг турли вилоятларидан келган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ўртасида келиб чиққан муштлашув оқибатида икки одам яраланди.

"Интерфакс" ахборот агентлигининг Москва милициясидаги манбасига асосланиб хабар беришича, россияликлар гуруҳи Старообрядческий кўчасида жойлашган ётоқхона олдидаги кафеда спиртли ичимлик ичишган.

Бироз ўтиб улар ва шу ётоқхонада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ҳамда тожикистонликлардан иборат гуруҳ ўртасида келишмовчилик содир бўлган.

Бу келишмовчилик оммавий муштлашувга айланиб, жанжал иштирокчилари бир-бирларига болғалар ва пичоқлар воситасида ҳужум қилишган.

Ҳодиса ортидан 15 киши ҳибсга олинган.

Ҳозирда Москва милицияси бу юзадан суриштирув олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG