Линклар

logo-print

Россиялик депутатлар ҳорижлик фоҳишаларни мамлакатдан бадарға қилиш ташаббуси билан чиқди


Россияда фоҳишалик билан шуғулланадиган хорижликлар нафақат жаримага тортилиши, балки мамлакатдан бадарға қилиниши керак.

Россиялик депутатлар мамлакат қонунчилигига шундай ўзгартиш киритилиши ташаббуси билан чиқишди.

Россия полициясига кўра, мамлакатдаги фоҳишаларнинг тўртдан бири ҳорижликлардир.

Ўтган йили биргина Санкт Петербург шаҳрида фоҳишалик бўйича 1351та протолол тузилган бўлса, шундан 380таси хориж фуқароларига тегишли бўлган.

Бу ерда гап биринчи навбатда Ўзбекистон, Украина, Молдова, Тожикистон фуқаролари ҳақида бормоқда.

Россиянинг турли ўлкаларида фоҳишалик билан кун кечиришга ўтаётган ўзбек аёллари сони йил сайин кўпайиб бораётганини мутахассислар иқтисодий қийинчиликлар ва ўзбек жамиятидаги жиддий маънавий инқироз билан боғламоқда.

XS
SM
MD
LG