Линклар

logo-print

Туркиядан Ўзбекистонга сохта доллар келтириб сотган гуруҳ қўлга олинди


Ўзбекистонга Туркиядан сохта доллар келтириб, сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон Олий судининг билдиришича, олти кишидан иборат гуруҳ Туркиядан 80 минг доллар қийматдаги сохта пулларни келтириб, уларни мамлакатнинг турли ҳудудларидаги бозорларида сотишга уринган пайтда қўлга олинган.

Жиноий гуруҳ аъозларидан бири андижонлик савдогар Туркияда сўнгги икки йил ичида уч марта бўлиб, Ўзбекистонга сохта долларларни келтирган.

Сохта пуллар Андижондаги “қора бозор”да сўмга алмаштирилган.

Гуруҳ аъзоларидан бири 40 минг долларни сотаётган пайтда қўлга олинган.

Суд ҳукмига кўра жиноий гуруҳ аъзолари 6 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

XS
SM
MD
LG