Линклар

Доҳадаги музокараларда нефт ишлаб чиқаришни музлатиб туришга келишилди


Россия ва Саудия Арабистони нефт қазиб олишни музлатиб туришга келишишди.

Бу борадаги келишувга Доҳада Суадия Арабистони, Россия, Қатар ва Венесуэла эенергетика вазирларининг учрашувида эришилди.

Рейтер агентлигига кўра, Қатар пойтахтида ўтган музокараларда Россия эенергетика вазири Александр Новак, Саудия Арабистони нефть вазири Али ал-Наими, Венесуэла нефть вазири Эулохио дел Пино ва уларнинг қатарлик маслакдоши Муҳаммад ал-Садалар иштирок этмоқда.

Айни пайтда сешанба куни Лондон биржасида Brent маркали нефтнинг бир баррели 35 АҚШ долларидан ошди.

Нефт нархи Айни пайтда нефт нарҳи ошиши баробарида Россия рублининг қурби ҳам кўтарилмоқда.

Сешанба куни Москва биржасида 1 АҚШ доллари 76 рубль, 1 евро 83 рублни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG