Линклар

BahsOnline: Ëзувчилар ва бошқа ижодкорлар учун уюшма керакми?


Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасидан хат

Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасидан хат

BahsOnlineнинг бу галги сонида ëзувчилар ва бошқа ижодкорлар учун уюшма керакми деган савол муҳокама қилинади.

Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

12 февраль куни Озодлик ихтиëрига келиб тушган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Эксперт кенгаши қарорида уюшма таркиби сифат жиҳатидан қайта кўриб чиқилгани қайд этилган эди. Мазкур қарорга мувофиқ 7 январдан бошлаб, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси 26 ёзувчи ва шоирни расман ўз сафидан чиқарган.

Эксперт кенгаши қарорида айтилишича¸ бу ижодкорлар президент берган кўрсатмага амал қилиб¸ “истиқлол йилларида мамлакатда кечаётган улуғвор ишларга дахлдорлигини ҳис этмагани учун” аъзоликдан чиқарилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғофур Эшмуродов Озодлик билан суҳбатда юқорида айтилган маълумотга аниқлик киритди.

Унинг айтишича, 26 ёзувчи ва шоир уюшма аъзолигидан бир вақтнинг ўзида чиқарилмаган, улар йиллар давомида уюшма сафидан чиқарилган.

Шу ўринда ëзувчилар ва бошқа ижодкорлар учун уюшмалар совет даври мероси сифатида ўз умрини яшаб бўлмадими¸ деган фикр ҳам айтилмоқда.

Яна бировлар эса¸ Ғарбда ижодкорлар учун гильдия ва бирлашмалар¸ ПЕН клублар мавжудлигини айтиб уюшманиг зарурлигини таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG