Линклар

Россиянинг Рязан вилоят суди россияликларни террорчилар сафига ёллашда айбланган Ўзбекистон фуқаросини тўрт йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарди.

Хабарларда айтилишича, ўзбекистонлик Рязан вилоятида 2013 йилдан бери ноқонуний яшаб келган ва интернет орқали ИШИД вакиллари билан мунтазам алоқада бўлган. Рус матбуотининг ёзишича, ўзбекистонликнинг акаси ИШИД сафида жанг қилган.

2014 йил баҳорида айбланувчи “Одноклассники” тармоғида ИШИД сафларига кирмоқчи бўлган россияликлар билан танишиб, уларга ИШИДчилар билан боғланиш мумкин бўлган маълумотларни берган.

Суд жараёнида айбланувчи ўзига қўйилган айбловни тўла тан олган.

XS
SM
MD
LG