Линклар

Ўзбекистон МДҲда қудрати бўйича 4-ўриндаги армияга эга


Ўзбек аскарлари.

Ўзбек аскарлари.

Global Firepower Index томонидан тузилган жаҳоннинг энг қудратли армиялари рейтингида Ўзбекистон 126 мамлакат ичида 54 - ўринни эгаллади.

Рейтингда Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучлиси армия экани кўрсатилган. Ўзбекистон Қуролли кучлари бугунги кунда 420та танк, 715та ҳарбий машина, 143та ўзи юрар тўплар, 880та узоққа отувчи тўплар, 109та ёппасига ўқ узиш тизимларига эга.

Ҳарбий ҳаво кучлари сафи эса 69та қирувчи самолёт, 89та бошқа турдаги ҳужумкор самолётлар, 49та транспорт самолётлари ҳамда 65та оддий ва 25та жанговар вертолётлардан ва бошқа техникадан ташкил топган.

Рейтингда айтилишича, 2015 йилда Ўзбекистон ҳарбий бюджети 70 миллион долларни ташкил қилган. Ўзбекистон қуролли кучларида тахминан 65 минг аскар ва зобит хизмат қилади.Ўзбекистон 2014 йилда ҳам Global Firepower Index рейтингида 54 –ўринни эгаллаган эди.

Янги рейтингда АҚШ биринчи, Россия ва Хитой мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаган. Юқори ўнталикка, шунингдек, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Жанубий Корея, Германия, Япония, Туркия кирган.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россия (2-ўрин), Украина (25-ўрин) ва Беларусь (45-ўрин)дан кейинги 4-ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG