Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Сурияда тинч аҳоли бомбардимон қилинаётганини қоралади


Суриялик қутқарувчилар сешанба куни ҳужумлардан сўнг вайроналар остида қолган одамларни қутқармоқда, Идлиб вилояти.

Суриялик қутқарувчилар сешанба куни ҳужумлардан сўнг вайроналар остида қолган одамларни қутқармоқда, Идлиб вилояти.

NATO давлатлари ва БМТ 15 февраль куни Суриядаги касалхоналар ҳамда мактабларга берилган ҳаво зарбаларини кескин қоралади. Мазкур ҳужумлар ортидан, БМТнинг маълум қилишича, 50дан ортиқ тинч аҳоли вакили, жумладан, болалар ҳалок бўлган.

Хабарларда айтилишича, Сурия шимолида камида бешта касалхона ва иккита мактаб ҳаводан туриб бамбардимон қилинган. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бу ҳужумларни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол тарзда бузилиши”, деб баҳолади ва бу каби воқеалар Сурияда тинчлик ўрнатиш ҳаракатларига “соя солаётгани”ни таъкидлади. БМТ Бош котиби ўз нутқида мазкур ҳужумларда Россияни тўғридан-тўғри айблашдан тийилди.

Дунёнинг бошқа етакчи давлатлари ҳам Суриядаги касалхоналар ва мактабларга қилинган ҳужумларни қоралади. Туркия эса мазкур ҳужумларда бевосита Россияни айблаб баёнот берди. Бироқ Кремль Туркиянинг бу айбловини инкор этмоқда.

Сешанба куни БМТ Сурия ҳукумати қамалда қолган етти минтақага гуманитар ёрдам кўрсатиш учун рухсат берганини билдирди. Мухолифат назоратидаги мазкур минтақалар ҳукумат кучлари қамали остида қолган эди.

XS
SM
MD
LG