Линклар

logo-print

Украина Олий Радаси Яценюкни Бош вазир лавозимида қолдирди


Бош вазир Арсений Яценюк.

Бош вазир Арсений Яценюк.

Украина парламенти 16 февраль куни Бош вазир Арсений Яценюкка ишончсизлик билдириш қарорини қўллаб-қувватламади.

Президент Петро Порошенко аввалроқ сўзлаган нутқида “Ҳукуматга нисбатан ишончни қайта тиклаш мақсадида” Яценюкни истеъфо беришга чақирган эди.

Украина Олий радаси депутатларининг 194 нафари шундан сўнг Яценюкка ишончсизлик билдиришни қўллаб овоз берган. Бироқ Бош вазир истеъфога чиқиши учун жами 226 депутатнинг овози талаб қилинади. Шундай қилиб, Яценюк ҳукуматини истеъфога чиқариш учун 32 овоз етмай қолди.

Украинадаги “Рейтинг” ижтимоий сўров гуруҳи яқинда ўткизган сўров натижаларига қараганда, украиналикларнинг 18 фоизи Яценюк ҳукуматидан норозилик билдирмоқда. Бу эса норозилар сафи кундан кунга ошиб бораётганини кўрсатади. Аввалги сўровларда ҳукуматдан норозилик билдирган украиналиклар сони анча оз эди.

XS
SM
MD
LG