Линклар

logo-print

ЕИ Ўзбекистонни ЖСТга аъзолик жараёнини тезлатишга чақирди


ЖСТнинг бош қароргоҳи Женевада жойлашган.

ЖСТнинг бош қароргоҳи Женевада жойлашган.

Европа Иттифоқи Тошкентга Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш жараёнинини тезлатишни тавсия қилди. Бу ҳақда журналистларга Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Юрий Штрек маълум қилди.

Регнум агентлигининг 16 февраль куни билдиришича, бугунги кунда ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида ЖСТга аъзолик юзасидан музокаралар олиб борилмаяпти, бироқ расмий Тошкентнинг ЖСТга аъзо бўлишга қизиқиш билдириб келмоқда.

Юрий Штрек ЖСТга аъзо бўлиши учун Ўзбекистон ҳукумати зарур бўлган тайёргарлик ишларини амалга ошириши шарт эканини, бунинг учун эса Тошкент расмийлари сиёсий иродасини намойиш этиши зарурлигини таъкидлади.

“Албатта, ЖСТга аъзолик иқтисоднинг заиф секторлари учун муайян таваккаллар билан боғлиқ. Аммо ЕИ Ўзбекистонга қайси соҳалар заиф ҳамда рақобатга дош бера олмаслигини аниқлашда ёрдам кўрсатиши мумкин. Ўз-ўзидан бу нарса мамлакатда исталмаган иқтисодий ва ижтимоий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин”, деди журналистлар билан суҳбати давомида Юрий Штрек.

ЖСТ 1995 йилнинг 1 январидан фаолият кўрсатмоқда. Мазкур ташкилот савдо-сотиқни либераллаштириш мақсадида ташкил этилган эди. Шу кунгача ЖСТга дунёнинг 162 давлати аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG