Линклар

Россия ва Саудия нефть қазиб олишни кўпайтирмаслик тўғрисида келишиб олди


Саудия Арабистони нефть саноати вазири Али ал Наимий.

Саудия Арабистони нефть саноати вазири Али ал Наимий.

Жаҳоннинг икки йирик нефть қазиб олувчи давлати – Россия ва Саудия Арабистони нефть ишлаб чиқаришни 2016 йил январь ойи даражасида музлатиб қўйишга келишиб олди. Бу келишувга Венесуэла ва Қатар ҳам қўшилди.

Саудия Арабистони нефть саноати вазири Али ал Наимий 16 февраль куни Россия энергетика вазири Александр Новак билан Қатар пойтахти Дохада ўтган музокаралардан сўнг журналистларга “Нефть қазиб олишни 2016 йил январь ойи даражасида музлатиб туриш энг мақбул қарор” эканини айтди. Наимий бу келишувга Қатар ва Венесуэладан бошқа давлатлар ҳам қўшилишига умид билдирди.

Айни пайтда Эрон халқаро изоляциядан чиққанидан сўнг жаҳон нефть бозорида ўз ўрнинини эгаллаш мақсадида нефть қазиб олишни мисли кўрилмаган даражада кўпайтиришини маълум қилган.

Россия ва Саудия Арабистони бир баррел нефть нархининг 34 доллардан пастга тушиб кетгани ортидан нефть қазиб олишни музлатишга мажбур бўлмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойидан то шу кунгача нефтнинг жаҳон нархи 70 фоизга арзонлаб кетди. Бу эса иқтисоди нефть ҳом ашёсига боғлиқ бўлган Россия, Озарбайжон, Ироқ ва бошқа давлатларда иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди.

XS
SM
MD
LG