Линклар

logo-print

Ўзбекистон Омбудсмани Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисоб берди


Ўзбекистон парламенти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманнинг 2015 йилдаги фаолиятига доир ҳисобот Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида эшитилгани тўғрисида Палата расмий сайти хабар қилди.

Хабар “Таъкидландики, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш, уларга риоя этилиши мониторингини амалга ошириш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг ва давлат органлари вакилларининг ҳуқуқий онги ва хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш ҳисобот йилида Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишлари бўлди”, каби умумий гаплардан иборат.

Мамлакат Омбудсманига ўтган бир йил ичида неча киши мурожаат қилгани, неча кишига ёрдам берилгани, фуқаролар асосан қандай муаммолар билан мурожаат қилаётгани тўғрисида хабарда ҳеч қандай маълумот айтилмаган.

“Ҳар томонлама муҳокама қилиш давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни маъқулладилар ва тегишли қарор қабул қилдилар”, дейилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабарида.



XS
SM
MD
LG