Линклар

logo-print

Екатеринбургда қўлга олинган марказийосиёликларга айблов эълон қилинди


Россиянинг Екатеринбург шаҳрида қатор террор ҳужумларини амалга оширганликда гумон қилинган 7 шахсга “терроризм”, “ғайриқонуний қурол савдоси” ва “портловчи моддаларни ғайриқонуний сақлаш” моддалари бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизматининг Свердлов область бошқармасига таяниб Интерфакс ахборот агентлиги хабар қилди.

Москва ва Санкт Петербургда террорчилик ҳуружларини режалаштирганлик ва ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган гуруҳ Екатерингбургда ҳибсга олингани, ушланган 7 нафар шахс орасида Россия ва Марказий Осиё республикалари фуқаролари борлиги тўғрисида Озодлик 8 февраль куни хабар қилган эди.

Қўлга олинганларнинг шахсига оид маълумотлар ошкор қилинмади.

XS
SM
MD
LG