Линклар

Халқ озодлиги партияси (Партии народной свободы (ПАРНАС) лидери, Россия экс-бош вазири Михаил Касьянов сўнгги ойларда ўлдириш таҳдиди битилган бир неча хабар олганига қарамай Россияни тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда экс-бош вазир Reuters агентлигига берган интервьюсида айтди.

Касьяновга кўра, сафдоши Борис Немцов ўтган йилнинг 27 февралида Кремль яқинида отиб ўлдирилганидан сўнг ПАРНАСнинг Давлат Думасига сайлов рўйхатини бошлаб бериш тўғрисидаги қароридан сўнг Кремль ва миллатчи гуруҳлар уни ўзларининг “биринчи душмани”, деб эълон қилган.

Жорий ойнинг ўзидаёқ Касьяновга икки марта ҳужум қилинган. 9 февралда Москвадаги ресторанда унинг юзига чечен эканлиги тахмин қилинган шахслар торт отган, бир неча кундан сўнг миллатчи гуруҳлар тухум отган эди.

XS
SM
MD
LG