Линклар

logo-print

Россия Сурияда Башар Асадни қўллаб-қувватлаш билан стратегик хатога йўл қўймоқда, деб баёнот берди АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни.

Обаманинг сўзларига кўра, Россия Сурияда “ботқоққа ботмоқда”. АҚШ президенти Сурияда Путин билан мусобақалашмаётганини таъкидлаб ўтди.

“Иттифоқчи сифатида батамом вайрон бўлган ва қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб доллар сарфланиши лозим бўлган мамлакатни танлаш билан Россия нима қозонаётгани тўғрисида ўзимизга савол бериш олдимизда турган реал масаладир”, деди Обама. У Сурияни мунтазам оккупация остида ушлаб туриш Россияга қимматга тушишидан огоҳлантирди. “Мамлакатнинг тўртдан уч қисми ҳануз Башар Асад назоратида эмас ва бу ҳолат яқин вақт ичида ўзгармайди”, деди АҚШ президенти.

Барак Обама Сурияда тинчликка эришиш қийин бўлаётгани учун айбнинг катта қисмини яна бир бор Кремль зиммасига юклади. Президент фикрича, агар Россия бомбардимонларни давом эттираверадиган бўлса, Сурия мухолифати ўт очишни тўхтатмайди.

XS
SM
MD
LG