Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:25

Тошкентда 4 намозхон салафийликда айбланиб, судланмоқда


Суратнинг хабар қилинаётган воқеага алоқаси йўқ
Суратнинг хабар қилинаётган воқеага алоқаси йўқ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида пойтахтнинг Чилонзор туманида истиқомат қилган 4 нафар диндор устидан маҳкама жараёни бормоқда. Диндорлар “Салафийлар” диний оқимига мансубликда айбланиб, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан 2015 йилнинг 20 июлида ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Озодлик”ка Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБнинг исмини очиқламасликни сўраган мулозими хабар қилди.

Тошкент шаҳар МХХ бошқармаси тергов бўлинмаси томонидан тасдиқланган айблов хулосасига кўра, Акмал Ўринов (1985 йилда туғилган), Темур Сиддиқов (1981 йилда туғилган), Ойбек Солиҳов (1983 йилда туғилган) ва Даврон Қаюмов (1988 йилда туғилган)лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) ва 2443-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да айбланмоқда.

“Салафийлар” оқимига мансубликда айбланиб судланаётган бу шахслар, айблов хулосасига кўра, "ўзаро жиноий тил бириктириб, диний оқим ғояларини жамиятга ёйиш, фундаменталистик ва ақидапарсатлик тамойилларини тарғиб қилиш билан шуғулланган. Жамоат жойлари, кафе ва муассасаларда фуқароларга ўз қарашларини сингдиришга уринган".

Судланувчиларнинг адвокатларига кўра, тергов ва суд жараёнларида айбланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари камситилган. Хусусан, дастлабки сўроқ даврида улар ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, расман ҳибсга олинган 20 июлга қадар ғайриқонуний равишда икки ҳафта тергов изоляторида ушлаб турилган.

“Айни пайтда судда гувоҳларни эшитиш, далилларга баҳо бериш жараёни кечмоқда. Шу ҳафтанинг жума куни тарафлар музокарага киришади. Шундай сўнг судланувчиларнинг тақдири ҳақида тахмин қилиш мумкин. Процессуал қонунбузарликлар етарли, аммо диндорлар билан боғлиқ маҳкама доим ҳам енглил кўчмайди. Аксар ҳолларда улар узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинишади” деди адвокатлардан бири.

Диндорларга қўйилаётган айбловлар тасдиқланса, уларга нисбатан 10 йилдан 15 йилга қадар озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG