Линклар

logo-print

Ўзбек пахтасидан воз кечган H&M туркманлардан ҳам пахта сотиб олмайдиган бўлди


Швециянинг кийим-кечак савлоси билан шуғулланувчи H&M компанияси 2015 йилнинг декабридан бошлаб Туркманистон ва Сурия пахтасидан воз кечгани бугун маълум бўлди. H&M га товар етказиб берувчи компаниялар тилга олинган икки мамлакатдан пахта сотиб олмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Бу ҳақдаги келишувни имзоламаган компаниялар бундан буён H&M орқали товар сота олмайди.

H&M 2013 йили Ўзбекистон пахтасидан воз кечган. Мазкур компания билан бир қаторда ўз вақтида Target, Walmart, C&A, Marks&Spencer, IKEA, Tesco каби йирик чакана савдо тармоқлари мажбурий меҳнат эвазига етиштириладиган ўзбек пахтасини ишлатишдан воз кечган ва Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши кампанияга қўшилган.

АҚШдаги болалар меҳнатига қарши курашувчи “RSN -Responsible Sourcing Network” ташкилотига кўра, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши петицияни имзолаган ширкатлар сони 150 дан ортган.

XS
SM
MD
LG