Линклар

Футзал бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё биринчилигининг чорак финалида Ўзбекистон жамоаси Ироқ жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мазкур спорт тури бўйича илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 2016 йили Колумбияда бўлиб ўтади.

19 февралда ўзбек футзалчилари Осиё биринчилигининг ярим финалида таиландлик рақибларига қарши майдонга тушади. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги Эрон – Қирғизистон ва Япония – Вьетнам учрашувларидан сўнг аниқланади. Биринчиликнинг финал ўйини 21 февралда Тошкентда бўлиб ўтади.

Футзал бўйича 2016 йилги Осиё биринчилиги Тайванда ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ кейинроқ ФИФА халқаро футзал турнирлари жадвалига ўзгартиш киритган ва мезбонлик ҳуқуқини Ўзбекистонга берган.

XS
SM
MD
LG