Линклар

15 февраль, якшанба куни Москвада икки қирғизистонлик йигит пичоқ еб, бири жон берди, иккинчиси оғир аҳволда касалхонада ётибди.

Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизматига ҳалок бўлган 31 яшар Анарбек Жукушевнинг хотини Айчүрек Баамбаева хабар қилди.

Маълум бўлишича, 29 яшар Максат Асинбековнинг кўкрагига урилган пичоқ чўнтагидаги пластик паспортга тегиб, йўналишини ўзгартирган ва натижада зарба ҳалокатли бўлмаган.

Воқеа содир бўлган жойда полиция ходимлари 23 яшар Россия фуқаросини қўлга олган, жиноят иши қўзғатилган.

Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонасига кўра, ўтган йили Москва ва Москва областида 138 қирғизистонлик турли вазиятларда ҳалок бўлган

XS
SM
MD
LG