Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:04

Туркия Анқарадаги террор ҳужуми учун курд жангариларини айблади


Анқарадаги террор ҳаракати турк ҳарбийларига қарши қаратилгани айтилмоқда.
Анқарадаги террор ҳаракати турк ҳарбийларига қарши қаратилгани айтилмоқда.

Расмий Истанбул пойтахт Анқарада 17 февраль куни амалга оширилган террор хуружи учун Курдистон ишчилар партиясини айблади. 28 одам ҳаëтига зомин бўлган бу ҳужум ортидан турк қирувчи учқичлари Шимолий Ироқдаги курд жангарилари истеҳкомларини нишонга олди. Террорга алоқадорликда гумонланиб ҳозирча 14 одам ҳибсга олинди.

Анқарада қонли чоршанба: 28 одам ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:08 0:00

Чоршанба кунги портлаш парламент ва ҳарбий штаб биносидан унча узоқ бўлмаган жойда содир этилган. Губернатор Меҳмет Қиличлар бомба ҳарбийларни олиб кетаётган автобусларни портлатиш мақсадида ўрнатилган, деган тахмин борлигини айтди. Портлаш содир бўлган ҳудудда бир нечта автомашина ёниб кетди.

Туркия Бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ портлашлар террорчилик ҳаракати бўлганини айтди.

Анқарадаги террорда 28 одам ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:33 0:00

Анқарадаги сўнгги воқеалар муносабати билан президент Режаб Тоййип Эрдўғон Озарбайжонга, Бош вазир Аҳмад Довутўғли эса Бельгияга расмий сафарларини бекор қилди.

Президент Режаб Тоййип Эрдўғон мазкур террор “барча ахлоқий ва инсоний чегараларни бузиб ўтган”ини таъкидлаб, мудҳиш жиноятни содир этганларга куч билан жавоб қайтарилишини билдирди.

АҚШ, Германия, NATO ва бошқа давлатлар Туркияга фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Қўшма Штатлар турк ҳарбийлари ва тинч фуқароларига нисбатан уюштирилган террорни кесин қоралайди, -деди АҚШ Давлат департаменти расмийси Марк Тонер.- Биз умумий душманимиз бўлган террорга қарши курашда NATOдаги иттифоқчимиз Туркия билан ҳамкорлик қилишда собит эканимизни тасдиқлаймиз”.

Германия канцлери Ангела Меркель: “Немис халқи сиз билан бу оғриқни бўлишади. Ноинсоний ҳужумларни амалга ошираётганларга қарши курашда биз Туркия томонидамиз”, деб баёнот берди.

NATO Бош котиби Йенс Столтенберг: “Бу каби мудҳиш ҳужумларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. NATOтеррорчиликка қарши иттифоқчилари билан елкама елка туриб курашади”, деб фикр билдирди.

Анқарадаги ҳужум учун Туркия жануб-шарқида мустақил курд давлати қуриш иддаоси билан қуролли кураш олиб бораëтган Курдистон ишчилар партиясини айблаган турк ҳарбий қўмондонлиги¸ хуруж ортидан Туркия ҳарбий учқичлари курд жангариларининг Ироқ шимолидаги истеҳкомларига зарба берганини билдирди. Курдистон ишчилар партияси бу айбловни дарҳол рад этди.

Бош вазир Аҳмад Довудўғли террор ҳужумини Курдистон ишчилар партиясининг Суриядаги қаноти амалга оширгани ва мазкур ҳужумга алоқадорлик билан бир неча соат ичида камида 14 одам одамнинг ҳибсга олинганини билдирди.

Кейинги пайтларда мамлакат ҳудудида курд исёнчилари, ИШИД ва бошқа сўлчи экстремистлар қатор террорчилик ҳаракатларини содир этган.

Таҳлилчилар сўнгги 40 йил ичида Туркиядаги исёнчилик фаолиятини давом эттираётган Курд ишчи партияси турк ҳарбийлари ва ҳарбий пунктларини нишонга олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтмоқда. Турк Қуролли кучлари курд исёнчиларига қарши ўтган йилнинг декабридан бери кенг миқёсли амалиётлар ўтказаётгани бунга сабаб ўлароқ кўрилмоқда.

Мазкур портлаш сўнгги бир неча ой ичида Анқарада содир этилган иккинчи террор ҳаракати бўлди. Ўтган йилнинг октябрида Анқарада террорчилар қўлидан 102 фуқаро ҳалок бўлган эди. Ўшанда террорчилик ҳаракатини ИШИД содир этгани айтилган эди.

Ўтган ойда Истанбулнинг Султонаҳмет мавзесида худкуш ўзини портлатгани оқибатида 11 нафар германиялик сайёҳ ҳалок бўлган эди. Ўтган йилнинг июлида эса Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Суруч шаҳридаги террор ҳаракатида 30 одам ҳалок бўлган.

Айни пайтда¸ 18 февраль куни Туркиянинг асосан курдлар яшовчи жануб-шарқида ҳарбий коллонага уюштирилган бомба ҳужуми оқибатида камида 6 турк аскарининг ўлдирилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG