Линклар

logo-print

Россия Украинани қарзни тўламагани учун судга берди


Россия молия вазири Антон Силуанов.

Россия молия вазири Антон Силуанов.

Россия Молия вазирлиги чоршанба куни Украина ҳукуматини 3 миллиард доллар қарзни тўлашдан бош тортгани учун Лондон Олий судига берди.Бу ҳақда матбуотга Россия молия вазири Антон Силуанов маълум қилди.

Унга кўра, Россия 2013 йилда Киев томонидан чиқарилган 3 миллиард долларлик облигацияларни Украина ҳукуматига кўмак кўрсатиш мақсадида сотиб олган. Мазкур қарз 2015 йилнинг 21 декабрида тўлиқ тўлиб бўлиниши шарт эди.

2015 йил кузида Киев Москвага қарзни Украина қўйган шартлар асосида тўлашни таклиф қилган. аммо Москва бу таклифдан бош тортган эди.

Силуановнинг айтишича, Украина билан ўтказилган музокаралар натижа бермаганидан сўнг, Москва Лондон Олий судига мурожаат қилган.

Ўтган йилнинг 17 декабрида Халқаро валюта жамғармаси Украинанинг Россиядан қарздор эканини расман тан олган эди.

XS
SM
MD
LG