Линклар

Қозоғистонда 5 ёшли боланинг ўлдирилиши миллатлараро муносабатларни кескинлаштирди


Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Бурил қишлоғида полиция норозиларни тарқатмоқда.

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Бурил қишлоғида полиция норозиларни тарқатмоқда.

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Бурил қишлоғида қозоқ миллатига мансуб 5 ёшли боланинг ўлдирилиши миллатлараро муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлди.

Чоршанба куни Бурил қишлоғининг юзлаб турғуни намойиш ўтказиб, қотилликда гумонланаётган месхетин турк миллатига мансуб 18 ёшли ўсмирнинг оиласи қишлоқдан чиқиб кетишини талаб қилди.

Намойцишчилар 16 февраль куни қотилликда гумонланаётган шахснинг уйига ҳужум қилмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган қозоқларнинг ҳибсдан озод этилишини талаб қилди. Кучишлатар тузилмалар Бурил қишлоғида кучайтирилган тартибда назорат ўрнатди.

Расмий хабарларга қараганда, 15 февраль куни Дуйшенбек исмли 5 ёшли бола ўз уйида ўлдириб кетилган. 16 февраль куни қотилликда айбланиб 18 ёшли Дурсун Кавазўғли ҳибс қилинди. Полициянинг билдиришича, Дурсун Кавазўғли дастлабки терговда қотиллик қилганини тан олган. Полиция Кавазўғли қозоқ оиласининг уйига ўғирликка киргани, аммо уни беш ёшли бола кўриб қолгани, шундан сўнг Кавазўғли гувоҳдан қутилиши учун болани ўлдиргани ҳақида маълумот берди.

XS
SM
MD
LG