Линклар

АҚШ Россия Сурияни бомбардимон қилишда давом этаётганини билдирди


АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси полковник Стив Уоррен.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси полковник Стив Уоррен.

АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси полковник Стив Уоррен жорий ҳафтада Сурияда тинчлик ўрнатиш тўғрисидаги халқаро битим кучга киришига қарамай, Россия Сурияда ҳаво ҳужумлари сонини камайтирмаганини билдирди.

Россия, Қўшма Штатлар, Туркия ва бошқа давлатлар 18 февралдан бошлаб Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича битимга келган эди. Стив Уоррен 17 февраль куни Москва бу битим шартларига бефарқ қараётганини ва мухолифатга зарба бериш ортидан президент Башар Ассад позициясини мустаҳкамлаётганини айтди.

Айни пайтда Россия ўзининг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари террорчилик гуруҳларини йўқ қилишга қаратилганини билдириб келмоқда. Бироқ АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия Башар Ассадга қарши курашаётган мўътадил мухолифат кучларига зарба бераётганини айтиб келмоқда.

Россия мухолифатнинг асосий таянч нуқтаси бўлганҲалаб шаҳрини сўнгги марта бомбардимон қилганидан сўнг минглаб сурияликлар уйларини ташлаб, Туркия томонга қочишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG