Линклар

Туркия пойтахтида бомба портлатилгани оқибатида 28 одам ҳалок бўлди


Туркия тез ёрдам хизмати ходимлари портлаш содир бўлган жойда қутқарув ишларини олиб бораётган пайт.

Туркия тез ёрдам хизмати ходимлари портлаш содир бўлган жойда қутқарув ишларини олиб бораётган пайт.

Туркия пойтахти Анқарада 17 февраль куни кечга яқин содир этилган портлашда 28 одам ҳалок бўлди, 61 одам яраланди.

Портлаш парламент ва ҳарбий штаб биносидан унча узоқ бўлмаган жойда содир этилган. Губернатор Мехмет Киличлар бомба ҳарбийларни олиб кетаётган автобусларни портлатиш мақсадида ўрнатилган, деган тахмин борлигини айтди. Портлаш содир бўлган ҳудудда бир нечта автомашина ёниб кетган.

Турк расмийлари ҳозирча террорчилик ҳаракатини қайси гуруҳ амалга оширгани номаълум бўлиб қолаётганини билдирмоқда. Кейинги пайтларда мамлакат ҳудудида курд исёнчилари, ИШИД ва бошқа сўлчи экстремистлар қатор террорчилик ҳаракатларини содир этган.

Ўтган йилнинг октябрида Анқарада содир этилган террорчиликда 102 фуқаро ҳалок бўлган эди. Ўшанда террорчилик ҳаракатини ИШИД содир этгани айтилган эди.

Анқарадаги сўнгги воқеалар муносабати билан президент Режаб Тоййип Эрдўғон Озарбайжонга, Бош вазир Аҳмад Довутўғли эса Бельгияга расмий сафарларини бекор қилди.

XS
SM
MD
LG