Линклар

Таксичи аëлни ўлдирган ўзбекистонлик муҳожир 14¸5 йилга қамалди


Ковров шаҳар суди ўзбекистонлик 23 яшар Анваржон СотволдиевниРоссия Жиноят Кодексининг қатор бандлари¸ хусусан¸ қотилликда айбдор деб топди ва уни 14¸5 йиллик қамоққа ҳукм қилди. Сотволдиев жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди.

Владимир Тергов қўмитасининг матбуотга билдиришича¸ 2011 йилдан бошлаб Россияда қонуний асосда яшаб келган Сотволдиев қурилишда ишлаган ва топганини уйига жўнатиб келган. Моддий қийинчиликка дуч келган ўзбекистонлик муҳожир таниш таксичи аëл Оксана Багровани тунашга қарор қилган.

Ўғрилик пайтида қочишга уринган Оксанага пичоқ билан ташланган Сотволдиев¸ 28 яшар таксичи аëлнинг бўйнига пичоқ урган¸ сўнгра ҳушдан кетган аëлни машинага солиб¸ ëқиб юборган.

Тергов қўмитасига кўра¸ уч кун ичида қўлга олинган Сотволдиев маҳкамада ўз айбига иқрор бўлмаган¸ унинг адвокати келтирган версия суд томонидан инобатга олинмаган.

Суд ҳукми билан ўзбекистонлик муҳожир шунингдек Оксана Багрова оиласига етказилган маънавий зарарни қоплаш учун 1¸5 миллион рубл товон пули тўлаши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG