Линклар

logo-print

Европа маҳкамаси Эрон банки пуллари асоссиз музлатилган деган қарорга келди


Европа Иттифоқининг энг юқори маҳкамаси – Европа адолат суди иттифоқ олти йил давомида Эрон Миллат банки пулларини асоссиз музлатган¸ деган қарорга келди.

18 февраль кунги ҳукмда ЕИ 2010 йил июлидан 2016 йилга қадар Эрон банки пулларини музлатмаслиги керак эди¸ дейилади.

Маҳкама¸ Миллат банки пулларининг музлатилишига бу банкнинг Эрон ядро ва ракета дастурларига алоқадорлиги сабаб бўлган¸ деган мантиқни ҳам инкор қилди.

Ўтган ой ЕИ Эронга нисбатан ядровий дастур устида узоқ давом этган зиддият муносабати билан жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилди.

XS
SM
MD
LG