Линклар

Тожикистонда Исломий давлат байроғини кўтарган 13 одам 27 йилгача қамалди


Тожикистоннинг Норак шаҳар маҳкамаси жамоатчилик жойида Исломий давлат террор гуруҳи қора байроғини кўтарганликда айбланган 13 судланувчи устидан ҳукм ўқиди.

Душанбе расмийларига кўра¸ суд судланувчиларни жамоатчиликни ҳукуматни ағдариш мақсадидаэкстремистик ҳаракатга чорлаш ва жиноий гуруҳ тузишда айбдор деб топган ва уларга 10 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Судланувчилар 21 ëшдан 74 ëшгача бўлган эркаклардир.

Судланувчиларнинг ҳаммаси август ойида Норак маркази Исломий давлатникига уйқаш қора байроқ кўтарганидан сўнг ҳибсга олинган эди.

Ўтган йил августида Шаҳртуз шаҳарчасида ҳам етти йигит террор гуруҳи қора байроғини кўтарганидан сўнг судланиб¸ 7 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинган эди.

Тожик расмийлати тахминича¸Сурия ва Ироқда исломий давлат ўрнатилганини иддао қилган жиҳодий гуруҳ сафида камида 500 нафар тожикистонлик бор.

XS
SM
MD
LG