Линклар

Обама 70 йиллик танаффусдан сўнг Кубага борган биринчи АҚШ президенти бўлади


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

Келаси ҳафталар ичи АҚШ президенти Барак Обаманинг Кубага сафар қилиши кутилмоқда ва шу билан Обама кейинги 70 йил ичида Куба тупроғига қадам босган биринчи Америка президенти бўлади.

Март ойида бўлиши кутилаëтган ушбу сафарнинг АҚШ-Куба муносабатларида тарихий бурилиш ясаши кутилмоқда.

Бундан бир йил олдин Обама ва Куба давлат кенгаши раиси Рауль Кастро ўзаро муносабатларни илиқлаштиришни бошлади.

Шундан сўнг икки қўшни давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар тикланди¸ Давлат котиби Жон Керри Ҳаванага сафар қилди¸ ўзаро ҳаво қатнови қайта йўлга қўйилди.

XS
SM
MD
LG