Линклар

Обидхон Назаровга ўқ узган Жуковский устидан аппеляция суди қарори 1 март куни эълон қилинади


Швецияда ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровга суиқасд уринишда айбланган Юрий Жуковскийга чиқарилган ҳукм бўйича аппеляция маҳкамаси якунланди.

Сундсвал шаҳаридаги маҳкама Жуковскийга 18 йиллик қамоқ жазоси юзасидан ҳам ҳимоя томони, ҳам қоралов томони киритган даъво аризаси юзасидан ўз қарорини 1 мартда эълон қилишини билдирди.

Аппеляция судида Обид Назаров ҳимояси Жуковскийга умрбод жазо берилиши ва ишнинг сиёсий буюртма эканига эътибор қаратилишини талаб қилган.

Жуковский адвокатлари эса¸ судланувчи айбини исботловчи далиллар келтирилмаганини иддао қилиб, айбдор озод қилиниши ёки қамоқ жазоси жиддий қисқартирилиши лозимлигини сўраган.

Чоршанба кунги эшитувларда ҳакам аппелция судининг ҳукми чиқарилгунга қадар Жуковскийни қамоқда ушлаб туриш бўйича қарорини эълон қилди.

57 ёшли Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан отиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG