Линклар

Эрон аэропортини Ўзбекистон учун транзит марказга айлантириш режаланмоқда


Эрон аэропорти.

Эрон аэропорти.

Эрон ҳукумати “Имом Хомайний” номидаги Теҳрон аэропортини Ўзбекистонга транзит юк ташиш учун бермоқчи. Бу ҳақда 18 февраль куни Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Бахман Оғарози Дўрмоний маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг “Навоий” ва Теҳроннинг “Имом Хомайний” аэропорти раҳбарияти бу борадаги шартномани имзолаган. Шартномага биноан Теҳрон аэропорти Ўзбекистон маҳсулотлари дунёнинг бошқа мамлакатларига олиб ўтилиш учун транзит марказ вазифасини ўтайди.

Эрон элчиси халқаро санкциялар бекор қилингани ортидан Теҳрон Ўзбекистонга замонавий технологияларни етказиб беришни режалаштираётганини айтди.

Дўрмонийга кўра, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси йилига 1 миллиард долларга етиши мумкин. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ кўлами йилига 250 миллион долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG