Линклар

Украинадан Ўзбекистонга келаётган маҳсулотлар Россияда ушлаб қолинди


Россиянинг Саратов вилояти ҳудудида Украинадан Ўзбекистонга маҳсулот олиб кетаётган 12та юк машинаси ушлаб қолинди. Бу ҳақда “Новости” агентлиги пайшанба куни хабар тарқатди.

Расмийларнинг билдиришича, юк машиналари Ўзбекистонга ишлаб чиқариш маҳсулотлари, жумладан, автомобил ишналарини олиб кетаётган экан. Ўзбекистондан эса Украинага мева-чева ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кетиши керак бўлган.

Хабарларда айтилишича, Украина юк машиналари Ространснадзор кўрсатмаси билан ушлаб қолинган. Ространснадзор Украина юк машиналарига Россия ҳудуди орқали юк олиб ўтишни тақиқлган.

XS
SM
MD
LG