Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик 11 нафар бола чоршанба куни даволаниш учун Тошкентдан Германияга жўнатилди.

“Соғлом авлод учун” жамғармасининг пайшанба куни билдиришича, ўзбекистонлик болалар Германияда бепул даволанади. УларнингГерманиядаги барча ҳаражатлари Friedensdorf International гуманитар ташкилоти томонидан тўланади.

Хабарда айтилишича, 2002 йилдан то шу кунгача ўзбекистонлик 300 бола Германия касалхоналарида даволаниб қайтган.

1967 йилда ташкил этилган Friedensdorf International ташкилоти дунёнинг 35 мамлакатида фаолият юритади. Мазкур ташкилот 12 ёшгача бўлган болаларнинг даволаниши учун кўмак кўрсатади.

XS
SM
MD
LG