Линклар

АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан жорий этилган санкциялар кўламини кенгайтирди


Шимолий Корея синовдан ўтказаётган баллистик ракета.

Шимолий Корея синовдан ўтказаётган баллистик ракета.

АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Кореяга нисбатан жорий этилган санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Мазкур қонун Шимолий Корея ҳукумати атом бомбасини синовдан ўтказгани, инсон ҳуқуқларини бузаётгани ва АҚШ ҳукумат сайтларига хакерлик ҳужумлари уюштиргани ортидан қабул қилинди.

7 февралда Шимолий Корея коинотга сунъий йўлдош чиқаргани ҳақида баёнот берган. АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказганини яшириш мақсадида мана шундай хабар тарқатган, деб ҳисоблайди. 6 январь куни эса Шимолий Корея ҳукумати водрод бомбасини муваффақиятли синовдан ўткизгани ҳақида билдирган эди.

Мазкур хабарлар ортидан БМТ ва Европа Иттифоқи ҳам Шимолий Кореяга нисбатан янги санкцияларни жорий этди.

XS
SM
MD
LG