Линклар

logo-print

ЕИ лидерлари Британия иттифоқ таркибида қолишига умид билдирмоқда


Европа комиссияси раиси Жан Клод Юнкер.

Европа комиссияси раиси Жан Клод Юнкер.

Европа комиссияси раиси Жан Клод Юнкер Европа Иттифоқи лидерлари Британиянинг иттифоқ таркибида қолиши юзасидан муросага келишига ишончи комил эканини айтди.

Юнкернинг 18 февраль куни билдиришича, Европа Иттифоқи лидерлари бу масалада яқин кунлар ичида қарор қабул қилади.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш бўйича ўз таклифлари қабул қилинишига умид билдирди. Унга кўра, агар иттифоқ ислоҳ қилинса, Британия аъзоликдан чиқмаслиги мумкин. Британияда Европа Иттифоқида қолиш ёки қолмаслик масаласида референдум июнь ойида ўтказилади.

Европа Кенгаши президенти Дональд Туск Европа Иттифоқининг келажаги Британиянинг иттифоқда қолишига боғлиқ эканини айтди.

Дэвид Кэмерон Европа Иттифоқидан мигрантлар оқимини камайтириш учун ижтимоий пособиялар ҳажмини озайтиришни, Британия учун молиявий кафолатлар берилишини ва иттифоқ рақобатбардошлигини ошириш чораларини кўришни талаб қилаётир.

XS
SM
MD
LG