Линклар

logo-print

Обама Кубага қачон боришини маълум қилди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама 18 февраль куни ўз интернет блогида Кубага режалаштирилган расмий сафар 21 - 22 март кунлари бўлиб ўтишини билдирди. Обама Кубага рафиқаси Мишель билан бирга боришини маълум қилган.

Аввалроқ Обаманинг Кубага март ойида бориши хабар қилинган, бироқ бу сафар айни қайси кунлари бўлиб ўтиши номълум қолаётган эди.

Обама кейинги 70 йил ичида Куба тупроғига қадам босган биринчи Америка президенти бўлади.

Март ойида бўлиши кутилаëтган ушбу сафарнинг АҚШ-Куба муносабатларида тарихий бурилиш ясаши кутилмоқда.

Бундан бир йил олдин Обама ва Куба давлат кенгаши раиси Рауль Кастро ўзаро муносабатларни илиқлаштиришни бошлади.

Шундан сўнг икки қўшни давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар тикланди¸ Давлат котиби Жон Керри Ҳаванага сафар қилди¸ ўзаро ҳаво қатнови қайта йўлга қўйилди.

XS
SM
MD
LG