Линклар

Саудия АҚШнинг Суриядаги ер усти амалиётларида иштирок этишга тайёр


Саудия Арабистони ички ишлар вазири Одил ал Жубайр.

Саудия Арабистони ички ишлар вазири Одил ал Жубайр.

Саудия Арабистони АҚШнинг ИШИДга қарши Сурияда ўтказадиган ҳар қандай ер усти амалиётида иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда пайшанба куни Франс-пресс агентлигига Саудия Арабистони ички ишлар вазири Одил ал Жубайр маълум қилди.

Жубайр Саудия Арабистони Сурияда мустақил тарзда президент Башар Ассадга қарши ер усти амалиёти ўтказмаслигини таъкидлади.

Жубайр Яманда шиа исёнчиларига қарши Саудия Арабистони ўтказаётган ҳарбий амалиёт Яманда қонуний ҳукумат қайта тикланмагунига қадар давом этишини айтди.

Саудия ички ишлар вазири нефть нархи тушиб кетаётганига қарамай, ўз мамлакати нефть қазиб олиш ҳажмини камайтирмаслигини билдирди. Сешанба куни Саудия Арабистони Россия билан нефть қазиб олишни январь ойи даражасида музлатиб қўйишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG