Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Анқарада 28 одам ҳаётига зомин бўлган терорчилик ҳужуми муносабати билан Туркия Президенти Режаб Тоййип Эрдўғонга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигига кўра, Ислом Каримов "Туркия президентига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик" билдирган.

Анқарада 17 февраль куни амалга оширилган террор хуружи оқибатида 28 одам қурбон бўлди, 61 одам яраланди.

Туркия Анқарадаги террор ҳужуми учун курд жангариларини айблаб, ҳужум ортидан турк қирувчи учқичлари Шимолий Ироқдаги курд жангарилари истеҳкомларини нишонга олди. Террорга алоқадорликда гумонланиб 14 одам ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG