Линклар

Россия Ўзбекистоннинг 12та юк машинасини чегарасидан ўтказмади


Украинадан Ўзбекистонга келаётган 12та юк машинасини Россия ўтказмади.

Рус нашрларига кўра, 12та юк машинаси Россиянинг Саратов вилояти ҳудудида тўхтатиб қолинган. Машиналар ичида саноат маҳсулотлари борлиги айтилаяпти.

Ўзбекистонга тегишли юкларнинг Россиядан ортга қайтарилиши илк бор кузатилмаяпти.

Декабрь ойида Россия Ўзбекистоннинг 29 тонна сабзавотини ортга қайтарди.

Ўтган йилнинг июнь ойида Россельхознадзор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга тегишли жами 205 тонна мева ва сабзавотни чегарадан ўтказмади.Ташкилот юклар орасида Россияга киритилиши тақиқланган сабзавот ва мевалар борлигини рўкач қилган эди.

22 май куни Россиянинг Брянск ва Смоленск областлари Ветеринария ва фитосанитария назорати идораси Украинанинг Винница шаҳридан Ўзбекистонга олиб келинаётган Roshen фабрикаси маҳсулотларини ортга қайтарган эди.

Россия назоратчилари ўзбек тадбиркорларига мўлжалланган 20 тонна қуруқ сут ва сариёғ расмийлаштирилмаганини гапирган.

Беларус орқали Ўзбекистонга жўнатилаётган 1 минг тонна Литва сариёғи ҳам Россия чегарасига етмасдан ортга қайтарилган эди.

XS
SM
MD
LG