Линклар

Ўшда Шавкат Раҳмоннинг Қирғизистонда нашрдан чиққан китоби тақдимоти ўтказилди


Ўзбек шиоири Шавкат Раҳмон портрети, муаллиф Ҳасанбой Сайидов

Ўзбек шиоири Шавкат Раҳмон портрети, муаллиф Ҳасанбой Сайидов

19 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш Ўзбек мусиқали драма академик театрида атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг Қирғизистонда нашрдан чиққан "Абадият оралаб" китоби тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилган ўшлик журналист ва бастакор Зиё Шокирнинг ёзишича, маросимда Ўзбекистондан келган меҳмонлар: журналист Аҳмаджон Мелибоев, шоир Турсунбой Адашбоев, адабиётшунос Қозоқбой Йўлдошев, публицист Зуҳриддин Исомиддиновлар иштирок этган.

Тадбирда ўзбекистонлик меҳмонлар Шавкат Раҳмон тўғрисидаги хотираларини айтиб берди, мактаб ўқувчилари ва талабалар Шоирнинг шеърларидан намуналар ўқиди.

“Тошкентлик меҳмонлар ўзларининг Ўшга келишини қор остидан кўринган бойчечакка қиёсладилар, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар яна тикланиб кетишига умид қилдилар”, деб хабар қилди Зиё Шокир.

XS
SM
MD
LG