Линклар

logo-print

АҚШ Ливияда жиҳодчиларга қарши рейд ўтказди


Авиарейдлар Тунисдаги ҳужумлар ташкилотчиси яширинган ҳудудларга қилинган.

Авиарейдлар Тунисдаги ҳужумлар ташкилотчиси яширинган ҳудудларга қилинган.

Бугун эрталаб АҚШ авиацияси Ливиядаги исломий жиҳодчилар лагерларига ҳаво зарбалари берди.

The New-York Times нашрининг Ғарбдаги манбага таяниб хабар қилишича, АҚШнинг Ливиядаги рейдлари ўтган йили Тунисда содир этилган иккита террорчилик ҳужумларининг ташкилотчиси Нуриддин Шушаний яширингани тахмин қилинган ҳудудларда ўтказилган.

Триполи ғарбидаги авиарейдлар натижасида ўттиздан зиёд ИШИДчилар ўлдирилган.

Ўлганлар орасида Нуриддин Шушаний ҳам бор ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Шушаний ўтган йили Тунисдаги Миллий музей ва Сус шаҳрида уюштирилган иккита ҳужумнинг ташкилотчиси сифатида кўрилмоқда.

Ушбу иккита ҳужумда жами 60 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG