Линклар

logo-print

Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни қарийб 20 йил кутди ва ниҳоят, ўтган йили қабул қилинди. Бу мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш юзасидан музокараларни 1996 йилда бошлаган эди. Ўзбекистон эса ЖСТга аъзо бўлиши борасида музокаралар олиб бораётгани ҳам йўқ. Хўш, нега? Остонадаги Евроосиё университети доценти, Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими Сапарбой Жубаев билан суҳбатимиз шу масаладан бошланди.

Шу ҳафтада қатор ахборот воситалари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штеркнинг тилга олганимиз масаладаги баёноти тўғрисида хабар қилди.

Штерк Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши жараёнини жадаллаштириш масаласини кўриб чиқишда экспертлик баҳосини беришга тайёрлигини билдирди. Бироқ, Штеркка кўра, айни пайтда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасида музокаралар олиб борилаётгани йўқ.

подробно.uz сайтига кўра, Юрий Штерк бундай деган:

“Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришига тайёргарлик даражаси ҳақида гап кетганда, шуни айтишим мумкинки, бу масала синчковлик билан кузатилаётган жараён бўлиб, уни амалга ошириш керак. Буни Ўзбекистонлик шерикларимизнинг ташкилотга аъзоликка сиёсий хоҳиши билангина амалга ошириш мумкин. Ҳозирги босқичда ушбу йўналишдаги ташаббусни илгари суришнинг бошида турибмиз. Ўзбекистон тарафидан ташкилотга аъзо бўлишга қизиқиш билдирилган. Ҳозирги пайтда айнан аъзо бўлиш борасида аниқ музокалар олиб борилаётгани йўқ”.

Дипломатнинг айтишича, Европа Иттифоқи ўзбекистонлик шерикларига ушбу жараённи жадаллаштириш масаласини кўриб чиқишни “тавсия қилиб келади”. Ўзбекистоннинг мамлакат иқтисодиётига рисклар бўйича хавотирларига келадиган бўлсак, Европа Иттифоқи бу борада экспертлик баҳосини беришга тайёр.

“Бизда бу борада тажриба бор. Чунки Шарқий Европа мамлакатлари орасида бундай жараённи бошдан кечирганлар бор. Шу сабабли бизда тегишли масалаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган чора-тадбирларни тавсия қилишга ва рискларни баҳолашга тажриба бор”, деган Юрий Штерк.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG