Линклар

Бугун футзал бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё биринчилигининг ярим финалида Ўзбекистон жамоаси Тайланд жамоаси устидан ғалаба қозониб, турнир финалига йўлланма олди.

Қизғин баҳслар билан ўтган ўйиннинг асосий қисмида 1:1 дуранг қайд этилиб, қўшиб берилган таймларда жамоалар яна биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

Пеналтилар сериясида ўзбек ўйинчилари 3:2 ҳисобида рақиб жамоани мағлуб қилди.

Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби бугун ўтадиган Эрон-Вьетнам ярим финал учрашувида аниқланади.

Чемпионатнинг финал ўйини 21 февралда Тошкентда бўлиб ўтади.

17 февраль куни Ўзбекистон Осиё чемпионати ярим финалига чиқиб, футзал бўйича Жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма олган. Футзал бўйича ЖЧ-2016 йили Колумбияда бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG