Линклар

Тошкентдаги чинорларни “Murаd Buildings” кесаëтгани фош бўлди


Чилонзодаги чинорларни кесаëтган "Murad Buildings" раҳбари Мурод Назаров ўзини Тошкентни кўркамлаштираëтган қурувчи деб реклама қилади.

Чилонзодаги чинорларни кесаëтган "Murad Buildings" раҳбари Мурод Назаров ўзини Тошкентни кўркамлаштираëтган қурувчи деб реклама қилади.

Тошкентнинг Чилонзор туманида кўп йиллик чинорларни кесиб, ўрнига автомобиллар турар жойи ва кўп қаватли уй қуришни бошлаган “Murаd Buildings” девелоперлик ширкати бўлиб чиқди. 16 февраль куни Чилонзорнинг 6-мавзесида 100 дан ортиқ азим чинор кесилиб, улкан боғ вайрон этилгани аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда айни ҳудуддаги бир гектарлик ер майдони “Murаd Buildings” хусусий девелепорлик ширкати ихтиёрига берилганини тасдиқлади.

Чилонзорнинг 6-мавзесида 100 дан ортиқ азим чинор кесилиб, улкан боғ вайрон этилди.

Чилонзорнинг 6-мавзесида 100 дан ортиқ азим чинор кесилиб, улкан боғ вайрон этилди.

– Ҳокимиятнинг қарори билан у ер автостоянка ва турар жой биноси қурилиши учун “Murаd Buildings” ширкатига берилган, - деди исми сир қолишини истаган ҳокимият расмийси.

Шу ҳафта бошида Чилонзор туманининг 6-мавзесидаги кўп қаватли уйлар орасидаги улкан чинорларнинг кесилиши у ерда яшовчи аҳоли норозилигига сабаб бўлди.

Айни пайтда Facebook тармоғидаги “Потребитель плюс” гуруҳи фойдаланувчилари ҳам Чилонзорнинг 6-мавзесидаги чинорларнинг кесилиши ортида “Murаd Buildings” ширкати тургани ҳақидаги ўз суриштируви натижасини эълон қилди.

Тармоқ фойдаланувчилари ширкат март ойидан айни ҳудудда қурилиш бошлашни режалаётганини тасдиқловчи ёзишмаларни тармоқда эълон қилди.

“Murod Buildings” март ойидан Чилонзорнинг 6-мавзесида қурилиш бошлашни режалаётганини тасдиқловчи ёзишмалар.

“Murod Buildings” март ойидан Чилонзорнинг 6-мавзесида қурилиш бошлашни режалаётганини тасдиқловчи ёзишмалар.

Facebook фойдаланувчиларидан бирининг “Чилонзорда нимадир қураяпсизми?”, деган саволига “Murаd Buildings” вакили “Ҳа Чилонзорда март ойидан қурилиш бошлаймиз, ориентир 6-квартал”, - дея жавоб қилган.

Бир-биридан мустақил икки манбанинг Чилонзордаги чинорзорлар айнан "Murad Buildings" томонидан кесилганини тасдиқлашига қарамай¸ ширкатнинг Озодлик суҳбатлашган ходими Чилонзорнинг 6-мавзесидаги қурилишга "Murad Buildings" алоқаси йўқлигини билдирди:

- Ширкатнинг келгусидаги режаларини билмайман, лекин айни вақтда "Murad Buildings" Чилонзорнинг 6-мавзесида қурилиш олиб бораётгани йўқ, - дея гапни қисқа қилди ширкат вакили.

Озодлик мухбири кун давомида "Murad Buildings" бош директори Мурод Назаровнинг ўзи билан боғланишга муваффақ бўла олмади - телефон кун давомида ўчиқлигича қолди.

"Murad Buildings" - қурувчими¸ бузувчи?

Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Чилонзорда кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаб ўрнига автомобиллар туриш жойи қурилаётганини қаттиқ қораламоқда.

Хусусан¸ Facebook тармоғидаги “Потребитель плюс” гуруҳи фойдаланувчилари ана шу норозилик ортидан чинорларни ким кесаëтгани юзасидан ўтказилган суриштирув натижасини муҳокама қилмоқда.

Айтилишича¸ ҳокимият томонидан 11 дарахт кесилишига рухсат берилгани ҳолда¸ девелоперлик ширкати ўнлаб чинорнинг бошига етган.лаб кесилган.

Айтилишича¸ ҳокимият томонидан 11 дарахт кесилишига рухсат берилгани ҳолда¸ девелоперлик ширкати ўнлаб чинорнинг бошига етган.лаб кесилган.

“Менимча, бу проект бўйича қарор жиддий хатоликлар билан қабул қилинган. Биринчидан, у ерда аҳоли зичлиги эътиборга олинмаган. Уйлар орасида белгиланган норма бўйича масофа қолдирилмаган. Иккинчидан, қурилиш борасида у ерда яшовчи аҳоли фикри ўрганилмаган. Учинчидан, дарахтлар ноқонуний кесилган. 11 та дарахт кесилишига рухсат берилган, лекин ўнлаб кесилган. Тўртинчидан, бу ерда Ўзбекистон фуқаролари ҳаёти ва соғлигига тажовуз қилинмоқда. Бу президентга етиб борса кўпчиликни қамашса керак", деб ёзди Facebook тармоғининг Abdul Aziz исмли фойдаланувчиси.

Facebookдаги “Потребитель плюс” гуруҳи аъзоларидан бири бир йил аввал "Murod Buildings" Тошкентнинг Қорақамиш мавзесида ҳам дарахтларни кесиб, уй-жой қургани ҳақида ёзади:

"Murad Buildings" бир йил аввал Қорақамишда ҳам дарахтларни кесган.

"Murad Buildings" бир йил аввал Қорақамишда ҳам дарахтларни кесган.

"Бир йил аввал бизда ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлган. Қорақамиш ¼ да уйлар орасидаги боғни кесиб ташлаб, “Murod Buildings” қурилиш бошлаган эди. Кичкина ҳудудда атрофи темир панжара билан ўралган тўртта беш қаватли турар жой биносидан иборат Гулсарой комплексини қурган эди", -деб ёзди Шаҳноза Жўраева.

Facebook фойдаланувчиларидан яна бири Владислав Рожков Тошкентда ободонлаштириш учун бошқа ерлар бор, дарахтларни кесиш шарт эмас эди, дея изоҳ қолдирган.

Озодликка маълум бўлишича¸ 18 февраль куни Чилонзор туманида яшовчи юзлаб тошкентлик дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан петиция имзолаб¸ Тошкент шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилган.

Петицияда Чилонзорнинг 6-мавзесида дарахтларнинг кесилиши қандай норматив ҳужжат асосида амалга оширилгани ва қарорнинг ким томонидан чиқарилгани ҳақида ҳокимиятдан тушунтириш талаб этилган.

Ҳокимият ҳозирча мазкур масала борасида жамоатчиликка на ëзма¸ на оғзаки тушунтириш берган эмас.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва вилоят марказларида кўп йиллик дарахтларни кесиш 2009 йилдан бошланган.

Ўша йили Тошкентнинг Амир Темур хиёбонидаги 100 йилдан қадим дарахтлар таг-томири билан кесиб ташланган эди.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимиятини қўмита билан умуман маслаҳатлашмасдан дарахтларни кесишда айблаб чиққан эди.

Кесилаётган дарахтлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда, лекин ҳеч ким бунинг учун шу пайтгача жавобгарликка тортилмаган.

"Murad Buildings" ҳомийси ким?

"Murad Buildings" девелоперлик ширкати 2016 йилга келиб Тошкентнинг энг қиммат ва марказий ҳудудларида энг қиммат турар-жой биноларини (ўз рекламаларида ширкат камтарлик билан уйлари сифати ва нархининг ҳамма учун қўл етар эканини таъкидлайди) қураëтган асосий ширкатга айланган.

Ўзбек матбуотида кенг пиар қилинаëтган бу ширкат раҳбари Японияда ўқиган Мурод Назаровдир.

Айни пайтда¸ Озодлик манбалари таъкидича¸ бу ширкатнинг асл эгалари ва ҳомийлари ҳокимиятнинг энг юқори эшелонида ўтирган амалдорлар ва девелоперлик ширкатининг Тошкент қурилиш бозорида мисли кўрилмаган муваффақияти ортида унинг "ўтда ëнмай¸ сувда чўкмай" келаëтган ҳомийлари турибди.

"Айнан шу ҳомийлари боис¸ "Murad Buildings" Тошкентнинг хоҳлаган ерини қурилиш учун ола олади¸ хоҳлаган жойида ҳокимиятдан рухсат ҳам сўрамай¸ чинорзору гаражларни текислаб ташлайди. Унинг ҳомийлари Ўзбекистондаги дахлсизлардир"¸ деди вазиятдан хабардор Озодлик манбаси.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG