Линклар

Ўзбек расмийлари ишчиларга маошлар кечиктирилиши кенг тарқалганини тан олди


Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мулозимларига кўра, мамлакатда ишчиларга ойликларнинг кечиктирилиши меҳнат қонунчилигининг энг кенг тарқалган бузилиши бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, ойликларнинг вақтида берлимаслиги билан бирга иш берувчининг меҳнат шартномасини ноқонуний равишда тўхтатиши ва эълон қилинган бўш ўринларга ишга қабул қилмаслик ҳоллари кўп учрайдиган муаммодир.

Бу ҳақда вазирлик мулозими Подробно.уз нашрига таъкидлаган.

Вазирлик мулозимининг айтишича, ўтган йилда бу билан боғлиқ тўрт мингта шикоят тушган ва қонун бузилишлари бўйича иш берувчиларга 1,5 миллиард сўм миқдорида жарима солинган.

Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили 1 миллиондан ортиқ иш ўрини яратилиши ва ойлик маош ва нафақаларнинг мунтазам ошириб борилишини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG