Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:38

Чилонзорликлар дарахтлар ноқонуний кесилиши борасида ҳокимиятга арз қилди


Чилонзор туманида яшовчи юзлаб тошкентлик дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан петиция имзолаб¸ Тошкент шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилган.

Петицияда Чилонзорнинг 6-мавзесида дарахтларнинг кесилиши қандай норматив ҳужжат асосида амалга оширилгани ва қарорнинг ким томонидан чиқарилгани ҳақида ҳокимиятдан тушунтириш талаб этилган.

Ҳокимият ҳозирча мазкур масала борасида жамоатчиликка на ëзма¸ на оғзаки тушунтириш берган эмас.

Тошкентнинг Чилонзор туманида кўп йиллик чинорларни кесиб, ўрнига автомобилларни қўйиш жойи ва турар жой биносини қуришга киришган ҳусусий ширкат “Murod Buildings” ширкати экани ҳақда Озодлик жума куни хабар берган эди.

16 февраль куни Чилонзорнинг 6-мавзесида 100 дан ортиқ азим чинор кесилиб, улкан боғ вайрон этилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Чилонзорда кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаб ўрнига автомобиллар қўйиш жой қурилаётгани қаттиқ қораланмоқда.

XS
SM
MD
LG