Линклар

logo-print

ЕИ Британиянинг Иттифоқ таркибида қолиши борасида Лондон билан келишди


Европа Иттифоқи мулозимлари Буюк Британиянинг Иттифоқ таркибида қолиши борасида Лондон билан келишувга эришган.

Бу ҳақда Европа Кенгаши раиси Доналд Туск шанба куни маълум қилди.

Унинг таъкидича, келишув Кенгашда бир овоздан маъқулланган.

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ўз давлатининг Европа Иттифоқи таркибидаги алоҳида мақоми борасида келишилгани ва битим шартлари эртага ҳукуматга тақдим этилишини билдирди.

Кэмерон ЕИ ислоҳ қилиниши лозимлиги, акс холда Британия уни таркибидан чиқиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши масаласи эса 2017 йилда ўтказилажак референдумда мухокама этилиши режаланганди.

XS
SM
MD
LG