Линклар

Жиззахда ИШИДчиликда айбланган армани Авакян оиласини маҳалладан бадарға қилишмоқчи


Исломий экстремистик гуруҳларга алоқадорликда айбланиб,7 йилга қамалган Арамис Авакяннинг оиласини улар яшаб келган Жиззахнинг Пахтакор тумани Дилором маҳалласидан бадарға қилишмоқчи.

Бу ҳақда Канадада яшаётган жиззахлик журналист Улуғбек Ашур хабар қилди.

Авакян яқинларининг унга айтишича, Пахтакор тумани ҳокимлиги вакиллари 19 февраль куни маҳбуснинг турмуш ўртоғи Ширин Турсунова ва икки боласи яшаётган Дилором маҳалласига бориб, йиғилиш ўтказган.

Шу йиғилишда Турсунова эри ҳақда журналистларга маълумот бериб тургани учун “сотқин”га чиқарилган ва уни маҳалладан кўчириб юбориш масаласи кўтарилган.

33 яшар Авакян ИШИДга хайрихоҳликда гумон қилиниб, ўтган йилнинг 4 сентябридан бери ҳибсда ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG