Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:09

Ўзбекистон Украина маҳсулотларига қўшимча импорт солиғини бекор қилди


Ўзбекистон Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўшимча импорт солиғини бекор қилди.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматига кўра, бу ҳақдаги қарор Вазирлар Маҳкамасида 18 февраль куни қабул қилинган.

Украина ва бошқа давлат махсулотларига Ўзбекистон томони ўтган йилнинг февралидан буён қўшимча 5-10 фоизлик солиқ импорт солиғи солиб келаётган эди.

Украинадаги воқеалар туфайли Ғарб Россияга қарши кучли санкциялар киритди кейин, Россия ҳам бунга жавобан, Ғарбдан ва Украинадан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олишни тўхтатди.

Россия санкциялари ортидан Украина Ўзбекистонга озиқ-овқат махсулотлари экспортини икки баравар оширишини билдирганди.

XS
SM
MD
LG