Линклар

Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш Жанубий Каролинадаги праймериздан сўнг ўз президентлик кампаниясини тўхтатишини билдирди.

Шанба кунги бошланғич сайловларда Буш 8.1 фоиз овоз қозонди.

62 ёшли Жеб Бушнинг отаси ва акаси АҚШнинг собиқ президентларидир.

АҚШнинг 41-президенти Катта Жорж Бушнинг иккинчи ўғли Жеб республикачилар партиясидан президентликка энг муносиб номзодлардан бири сифатида кўрилаётганди.

Лекин, у бошланғич сайловларда ўз партиядошларидан ортда қолиб кетди.

Ҳозирда миллиардер Доналд Трамп республикачилар орасида етакчилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG