Линклар

logo-print

Севастопол расмийлари “Қрим баҳори” тадбирига 10 минг ўқувчини йиғмоқчи


Севастополнинг Москва тайинлаган расмийлари шаҳар мактабларига 22 февраль куни “Қрим баҳори”ни нишонлаш учун 10 мингга яқин ўқувчи тўплашни буюрди. Кремлни қўлловчилар Украинанинг Қрим минтақасини Россия томонидан аннексия қилиб олинишини “Қрим баҳори” деб атайди.

15 февраль куни чиқарилган 66-сонли буйруқ Севастополь Таълим бўлими директори Михаил Родиковдан келган.

Ҳужжатда Севастополдаги таълим институтлари номи, ҳар бир институт нечта ўқувчи жўнатиши кераклиги ҳамда болалар шаҳарнинг Нахимов майдонига соат нечада бориши кераклиги ёзилган. Ҳужжатда тахминан 10 минг бола эрталаб соат 10 дан кечки 5 гача тадбирда иштирок этиши кераклиги айтилган.

Буйруқда ўқувчиларнинг тадбирда иштирок этиши “ёш авлодда ватанпарварлик ҳамда ўз шаҳарлари тарихига ҳурмат ҳиссини уйғотиш, шу билан бирга ватанга жасурлик билан хизмат қилиш анъанасини сақлаб қолиш” мақсадида мажбурий тартибда ўтказилиши айтилган.

Маҳаллий хабар агентликларига кўра, ўқитувчилар амалдаги расмийлар Кремль тайинлаган ҳукуматга қарши бошқа россияпараст гуруҳлар намойишга чиқишига тўсқинлик қилиш учун шу қарорга келган, деб ҳисоблайди.

ForPost маҳаллий янгиликлар сайтига ўқитувчилардан бири: “Улар Севастополь марказида ўша пайтда ҳеч ким ҳеч нима қила олмаслигини таъминлаш учун болаларни тўплашмоқчи. Айтишларича, турли хил намойишларни ўтказиш бўйича аризалар келиб тушган”, дейди.

Севастополнинг де-факто вице-губернатори Евгений Дубровник бошида тадбирда болаларнинг иштирок этиши муҳим эканлигини айтди. Аммо ўқитувчилар ҳамда ота-оналар таълим тизими расмийларига арз қилганидан кейин расмий ўз позициясини ўзгартирди ва болаларни иштирок этишга мажбурлаш фикри унинг бошқарувидаги ишчининг мустақил ташаббуси эканини айтди. Дубровникнинг айтишича, болалар тадбирда иштирок этади, аммо уларни ҳеч ким мажбурламайди:

Болалар кўргазмаларда ҳамда концертларда иштирок этишади. Севастополь баҳоридан кейинги икки йил давомида нима қилишганини, қандай яшаётганларини кўрсатишади. 22 февраль куни бошқа нарсалар билан бир қаторда болаларнинг топқирлигига ҳам бағишланган”, деди у.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG